АҚШнинг Смитсон институти дунёдаги энг катта музей, ўқув ва тадқиқот комплексидир. Институт 1876 йилда ташкил этилган бўлиб, АҚШ ҳукуматига бевосита бўйсунади.

Унда 19 та музей, 21 кутубхона, 9 та илмий марказ ва ҳайвонот боғи ўрин олган. Унда 155 миллионга яқин буюм сақланади, шу жумладан 2 миллиондан ортиқ санъат асарлари.

Мазкур санъат асарлари томошаси учун ҳар йили 30 миллионга яқин одам ташриф буюради. Йиллик бюджет тахминан 1,2 миллиард долларни ташкил этади.

Ўзбекистон Маданий мерос объектлари ва санъат объектларини тиклаш илмий-тадқиқот маркази ва Маданият ва санъат вазирлиги маданиятни ривожлантириш жамғармаси делегацияси АҚШга ташриф буюрганида Смитсон институти раҳбарияти, муҳофаза қилиш бўлимлари ва тематик музейлар раҳбарлари билан алоҳида учрашув ва музокаралар бўлиб ўтди.

Ўзбекистон вакиллари учун Метрополитен санъат музейи раҳбарияти, АҚШ музейларининг консервация ва тематик бўлимлари раҳбарлари, шунингдек, Нью-Йорк санъат университетининг консервация марказида учрашувлар ташкил этилган.

street_law_u_u_ni_tar_ib_ilish_va_u_u_iy_madaniyatni_oshirish_24_02_2020.jpg
Смитсон институтининг Осиё миллий санъат музейи вакиллари билан учрашув доирасида 2023-2024 йилларда Ўзбекистон музей фонди объектлари кўргазмасини ташкил этиш тўғрисида дастлабки келишувга эришилди.

Музокаралар чоғида Америка тажрибасини ўрганиш, маҳаллий мутахассисларнинг малакасини ошириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги маданий мерос ва санъат объектларини тиклаш илмий-тадқиқот марказини ташкил этишга кўмаклашиш масалалари муҳокама этилди.

Смитсон институти дастурининг маъмури Лорен Аппелбаумнинг сўзларига кўра, Америка музейи биносида маҳаллий санъатнинг тўлиқ кўргазмаси санъат ихлосмандлари орасида жуда машҳур бўлади.

Шунингдек, амалий танишиш танишиш Суитланд шаҳридаги Смитсон институти қошидаги Музейни сақлаш институтига ташриф буюштирилди.

РУСТАМОВ, ЎзА

20 thoughts on “Смитсон институти — дунёдаги энг катта музей ҳамдир”

Comments are closed.