Yoshlar ovozi

O‘zbekiston yoshlar ittifoqining ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy, adabiy-badiiy gazetasi

Фарғонада ёшлар форуми ўтказилмоқда

Фарғонада “Янги Ўзбекистоннинг бунёдкорларимиз“ шиори остида ёшлар форуми ўтказилмоқда.
Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси ташаббуси билан ўтказилаётган форумнинг биринчи кунида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан келган ёшлар иштирокида ялпи мажлислар ва “Раҳбар ва ёшлар” лойиҳаси доирасида тизим ёшларининг Федерация раиси Жаҳонгир Саримсоқов билан учрашуви ўтказилди.
Тадбир давомида Ўзбекистон Республикасининг “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги ,“Волонтерлик фаолияти тўғрисида”ги , “Ижтимоий шериклик тўғрисида”ги қонунларининг мазмун моҳияти ва истеъмолчилар учун яратилган имкониятлар акс этган тақдимотлар ўтказилди.
photo_2020-02-23_17-51-39.jpg
Форум доирасида шунингдек, спорт тадбирлари ҳам уюштирилди. Фарғона “Истиқлол” теннис кортида теннис спорти усталари томонидан мазкур спорт тури тарихи, ўйин асослари юзасидан тушунтиришлар берилиб, маҳорат дарслари ўтказилди. Шундан сўнг ёшлар иштирокида теннис кортида рамзий мусобақа ҳам ташкил этилди.
photo_2020-02-23_17-51-41.jpg
Маълумки, федерация ташаббуси билан республикамиз бўйлаб “Истеъмолчи кутубхонаси” ва “Истеъмолчилар уйи” лойиҳалари амалга оширилмоқда. Ана шундай мажмуалардан бири — Фарғона тумани Водил қишлоғида бунёд этилган. Ёшлар бу лойиҳа билан ҳам яқиндан танишиш имконига эга бўлишди. Меҳмонларга “Истеъмолчи кутубхонаси”, туман истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти, шунингдек тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун мўлжалланган мажмуага танишув саёҳати ҳам уюштирилди.
photo_2020-02-23_17-51-42.jpg
Шунингдек, ёшлар Фарғона шаҳрининг диққатга сазовор жойларини ҳам бориб кўришди.
Форум тадбирлари давом этмоқда.
ЎзА

"Yoshlar ovozi"

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован.

Наверх