Yoshlar ovozi

O‘zbekiston yoshlar ittifoqining ijtimoiy-siyosiy, iqtisodiy, adabiy-badiiy gazetasi

Янги вазирнинг режалари қандай?

Янги вазирлик ташкил этилишидан асосий мақсад нима эди? Ушбу вазирлик тизимига бирлаштирилган жамоат ташкилотлари ўз вазифаларини уддалай олмадими? Вазирнинг ташаббуси, мақсади, режаси қандай? Маҳалла раисларининг иш тартиби ва ойлик маошларида қандай ўзгаришлар бўлади? Янги тузилма оила ишига давлатнинг аралашуви янада кўпроқ бўлади, дегани эмасми?

Бу ҳақда ЎзА мухбири Ўзбекистон Республикаси маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири, Олий Мажлис Сенати аъзоси Раҳмат Маматов билан суҳбатлашди.

– Мустақилликка эришганимизда юртимиз аҳолиси 20 миллион эди, бугун эса 34 миллионга етдик. Ваҳоланки, ер ўша-ўша. Шундай бўлгандан кейин ҳар бир қарич ердан оқилона фойдаланиш ҳар қачонгидан-да муҳим аҳамиятга эга, – деди Раҳмат Маматов. – Маҳаллаларда иш тартиби ва механизмларини мутлақо янги даражага олиб чиқамиз. Ҳар бир оила билан манзилли ва мақсадли иш ташкил этилади. Аниқроқ айтадиган бўлсак, уларни қийнаётган муаммонинг ичига чуқурроқ киришни режалаштиряпмиз.

Суҳбатнинг тўлиқ шаклини тез орада сайтимизда ўқишингиз мумкин.

ЎзА

"Yoshlar ovozi"

Наверх