Diqqat! Veb-sayt test rejimida ishlamoqda

Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади

20.7.2022 465

Хотин-қизларга фоизсиз таълим кредити берилади

Президентнинг 2022 йил 18 июлдаги ПҚ-323-сонли қарорига кўра, тўлов-контрактда ўқиётган хотин-қизларга жорий йилдан бошлаб имтиёзли фоизсиз таълим кредити бериладиган бўлди.

❓Кимларга берилади?

✅ Ўзбекистондаги барча олий таълим муассасалари талабаларига (давлат, хусусий ва хорижий ОТМлар филиаллари);
✅ Ўрта махсус ва профессионал таълим муассасалари ўқувчиларига (техникум, касб-ҳунар коллежи ва ҳ.к.).

❓Қайси таълим шаклига берилади?

✔️ Кундузги;
✔️ Сиртқи;
✔️ Кечки.

Масофавий таълимга берилмайди.

❌Қуйидагиларга берилмайди:

➖ супер-контракт;
➖қўшма таълим.

❓14 фоизда берилар экан-ку, нега фоизсиз дейиляпти?

Тўғри, таълим кредити аслида 14 фоизлик ставкада берилади. Аммо бу фоиз қисмини хотин-қизлар тўламайди, давлат тўлаб беради. Аниқроғи Молия вазирлиги ҳузуридаги Таълим кредитини молиялаштириш жамғармаси томонидан қопланади. Хотин-қизлар фақат таълим кредитининг асосий қисмини тўлайди холос.

❓Тўлаш қачондан бошланади?

Таълим кредитининг асосий қисми талабанинг расмий ўқиш муддати тугагандан сўнг еттинчи ойдан бошлаб (яъни олти ой ўтиб) 7 йил давомида қайтарилади. Масалан, 7 млн сўм таълим кредити олинса, ўқишни тугатгандан сўнг, 6 ой ўтгач 7 йил мобайнида ойма-ой 83 минг сўмдан тўлаб борилади.

❓Қандай ҳужжатлар керак?

1️⃣ банкка ариза;
2️⃣ шахсни тасдиқловчи ҳужжат;
3️⃣ таълим муассасаси билан тўлов-контракт шартномаси;
4️⃣ талабанинг доимий даромад манбаига эга бўлган оила аъзолари ва бошқа учинчи шахс биргаликда қарз олувчи сифатида таълим кредити қайтарилишининг таъминоти бўйича ҳужжат.

“Ижтимоий ҳимоя ягона реестри”га кирган оилаларнинг хотин-қизларига ажратиладиган таълим кредитлари учун гаров ва кафилликлар талаб этилмайди.

Bizni ijtimoiy tarmoqlarda ham kuzatib boring

Obuna bo`lish